Ёш ўзбек самбочи қизи жаҳон чемпиони бўлди

Дата: 16:22, 24-10-2017.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ёш ўзбек самбочи Клара Дарменбоева Сербияда 12-16 октябрда юниорлар ўртасида бўлиб ўтган 2017 йилги жаҳон чемпионатининг ғолибаси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Самбо уюшмаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга қайтган жаҳон чемпиони Нукус халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Клара Дарменбоева ушбу жаҳон чемпионатида 60 килограмм вазн тоифасида қатнашиб, Сербия, Польша ва Россиялик рақиблари билан беллашди.

Спортчи қиз муваффақиятида устози Байрам-оға Дусбергеновнинг ҳиссаси катта деб ҳисоблайди. Жаҳон чемпиони унинг етакчилигида 8 йилдан бери самбо билан шуғулланади.

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида яшовчи Клара Дарменбоева самбо сирларини таниқли курашчи Сангсизбой Юсупов мактабида ўрганган. Бугунда у Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат университетининг педагогика факультети талабаси.

Янгилик билан ўртоқлашиш: