Ёш ўзбек шахматчилари Бразилияда ўтказилаётган болалар ўртасида жаҳон чемпионатида икки “кумуш” ва “бронза”ни қўлга киритдилар

Дата: 16:25, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ёш ўзбек шахматчилари Бразилияда ўтказилаётган болалар ўртасида 2017 йилги жаҳон чемпионатида икки “кумуш” ва “бронза”ни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумот бермоқда.

Ўзбекистон вакиласи Афруза Ҳамдамова WCM (1489) 8 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон биринчилигининг кумуш совриндори бўлди. Жаҳон чемпионатининг яна бир “кумуш”ини Жавоҳир Синдоров СМ (2399) 12 ёшгача ўйинчилар тоифасида қўлга киритди.

Бронза медални эса 10 ёшгача ўйинчилар тоифасида Исломбек Синдаров СМ (1867) олди.

Ўзбекистон термаси олинган медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Чемпионатда дунёнинг 40 мамлакатидан 400 ортиқ болалар иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: