Ёш ўзбек шахматчиси Баҳора Абдусатторова Осиёда энг зўр деб тан олинди

Дата: 18:02, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Баҳора Абдусатторова Осиё шахмат федерациясининг “Энг ёш шахматчи қиз” мукофотини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Халқаро шахмат федерациясининг расмий сайтида жойлаштирилди.
Ёш ўзбек шахматчи қизи қўлга киритган муваффақиятлар орасида Ал-Айн (Бирлашган Араб Амирликлари) шаҳрида бўлиб ўтган 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионатидаги икинчи ўрин ва кумуш медаль ҳам бор.
Бундан ташқари, Осиё шахмат федерациясининг мажлисида Қозоғистонлик Жансая Абдумалик Осиёнинг 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар орасида энг зўр деб топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: