Ёш ўзбек шахматчиси Батумидаги халқаро шахмат фестивали ғолиби бўлди

Дата: 17:01, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдоров 14 ёшгача ўсмирлар ўртасида Батумида (Грузия) бўлиб ўтган Халқаро шахмат фестивалида биринчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотига кўра, “Батуми мэрияси Кубоги 2017” фестивали 1-12 июлда бўлиб ўтди.

Стандарт шахмат бўйича турнир швейцар тизими бўйича 9 турда ўтказилди. Жавоҳир Синдоров (СМ) 5,5 очко (9 ўрин) жамғариб, катталар ўртасида кучли ўнталикка кирди.

Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республика Болалар-ўсмирлар шахмат мактаби ва Батуми шаҳри “Нона” шахмат клуби ўртасида келишув имзоланди. Келишувни ўзбек шахмат мактаби директори Комил Синдоров ва “Нона” шахмат клуби директори Георгий Чантуриялар имзолашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: