Ёш ўзбек шахматчиси халқаро гроссмейстерни мот қилди

Дата: 17:16, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ханти-Мансийскда (Россия) бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ёш ўзбек шахматчиси халқаро гроссмейстерни мот қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат шахмат федерацияси маълумотига кўра, 13 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов биринчи учрашувда жаҳон чемпиони бўлган ҳиндистонлик 16 ёшли халқаро гроссмейстер Мурали Картикеянни мот қилди.

Ҳинд шахматчиси устидан қозонилган ғалаба Ш.Воҳидовга биринчи очколарни келтирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: