Ёш ўзбек шахматчиси Осиё чемпиони бўлди

Дата: 10:16, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ёш ўзбек шахматчиси Гулруҳбегим Тоҳиржонова 20 ёшга етмаган ёш қизлар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди. Ушбу қитъа биринчилиги 11 октябрда Бишкекда якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан маълум қилишларича, ўзбекистонлик ФИДЕ устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2188) 20 ёшга етмаган ёш қизлар ўртасидаги шахмат бўйича ушбу Осиё чемпионатида стандарт шахмат, рапид ва блиц каби ўйин турларида учта олтин медални қўлга киритди.

Шундай қилиб у юқоридаги ёш тоифасида “Asian Girls U20 Championship 2015” унвонини қўлга киритди. Чемпионат якунида ўзбекистонлик спортчи қиз WIM турнирининг кумуш соврини соҳабаси Ивана Мария Фуртадодан (Ҳиндистон, 2259) қўшимча кўрсаткич бўйича ўзиб кетди. Чунки уларнинг очколари сони (9 имкониятдан 7,5 очко) тенг бўлиб қолган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: