Ёш ўзбек таэквондочиси АҚШда массоги бўйича мусобақаларни ютиб олди

Дата: 15:07, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ёш ўзбек спртчиси Убайдулла Саидакбаров АҚШда 13-14 ёшлар тоифасида таэквондода (ИТФ) массоги бўйича мусобақаларнинг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий таэквондо уюшмасидан (ИТФ) маълум қилишларича, 45 кггача вазн тоифасида қатнашган спортчи массоги бўича  1-ўринни олди. Бундан ташқари, у тул мусобақасида 2-ўринни ҳам эгаллади.

 АҚШдаги турнир Халқаро Таэквондо федерацияси (ИТФ) томондан ташкил этилган бўлиб, унда 13 мамлакатдан 350 зиёд спортчилар қатнашдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: