Ёш ўзбек теннисчиси Australian Open ўсмирлар турнирининг чоракфиналига чиқди
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш теннисчи Жўрабек Каримов Australian Open ўсмирлар турнирининг чоракфиналига чиқди ва унда Греция вакили Стефанос Циципас билан беллашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мусобақалар сайтидаги маълумотга кўра, яккалик баҳсларининг иккинчи раундида Ж.Каримов Корея Республикасилик теннисчи Сун-Ву Квонни 6:3, 6:1, 1/8 финалида эса Голландиялик Тим Ван Рийтховенни 7:6 (5), 6:2 ҳисобларида енгган.
Қайд этиш зарурки Мельбурндаги ўсмирлар турнирининг ғолиби шанба, 31 январ куни маълум бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Жўрабек Каримов ITF ўсмирлар рейтингида дунёнинг 44 ракеткаси ҳисобланади.