Ёш ўзбекистонликлар Францияга сафарни ютиб олишлари мумкин
Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Франкофония байрами муносабати билан асосий соврини Францияга сафар бўлган ёшлар мусобақаларини эълон қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Францияга сафар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган. Франция элчихонасининг 21-феврал куни берган хабарига кўра, иштирокчиларни бошқа кўплаб совринлар ҳам кутмоқда.
Танловлар Тошкентдаги Француз Альянси ва Швейцария, Болгария, Руминия, Миср, Грузия, Венгрия, Чехия Республикаси ва Украина каби Франкофониянинг ҳамкор мамлакатлари элчихоналари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Мусобақалар икки шаклда эълон қилинади: француз тили ва викторина.
Иштирок этиш учун аризалар 6 мартга қадар қабул қилинади, батафсил маълумотларни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг веб-сайтидан олиш мумкин.
Сурат манбаи: https://tvzvezda.ru/news/vstrane_i_mire/content/201708301851-zp3f.htm


