Ёш ўзбекистонликлар шахмат бўйича Осиё чемпионатида уч медални қўлга киритдилар

Дата: 17:50, 25-06-2014.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Тошкентда 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида Тезкор шахмат бўйича Осиё чемпионати якунига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ёш ўзбек шахматчилари мусобақада иккита олтин ва битта бронза медални қўлга киритдилар. 6 ёшгача бўлган болалар ўртасида биринчи ўринни 6 очко билан Окжол Раҳматуллаев эгаллади. Шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев 12 ёшгача бўлган болалар орасида олтин медал олди. 8 ёшгача шахматчи қизлар орасида эса Омина Назарова Ўзбекистон жамоасига бронза медал олиб келди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: