Ёшлар ижодиёти саройида “Ромео ва Жульетта” мюзикли премьераси бўлиб ўтади

Дата: 16:15, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – 20 февралда Тошкентда Ёшлар ижодиёти саройида “Ромео ва Жульетта” мюзикл премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Art Way театр студиясининг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

“Азиз дўстлар! Art Way Ёшлар театр студияси сизларни ажойиб таассуротлар бера олувчи ижодий учрашувга таклиф этади. Буюк Шекспирнинг романи бўйича қўйиладиган томоша студиямизнинг ёш артистлари ижросида талқин этилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, "Ўзбектеатр” ижодий бирлашмаси ҳузуридаги Art Way Ёшлар театр студияси миллий санъат ривожига ҳисса қўшиш мақсадларида фаолият юритади.

Студияда ҳозирга қадар 5 спектакл қўйилиб, 3 қисқа метражли фильмлар олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: