“Ёшлар” назорат учрашувида “Пахтакор”га ютқазди

Дата: 14:47, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси “Пахтакор” клубига қарши назорат учрашувида ўйинни бой берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, ўйиннинг 35-дақиқасида хужумчи Баҳодир Пардаев томонидан киритган ягона гол “Пахтакор”га ғалаба келтирган. Натижада ўйин 1:0 ҳисобида якунланган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябр ойида Мьянмада ўтказилган Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, келаси йили бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: