Ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Дата: 16:25, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ - Ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Вазни 50 кггача бўлган полвонлар мусобақасида II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ғолиби Илҳом Бахромов (Тошкент) биринчи ўринни эгаллади. Вазни 55 кггача бўлган спортчилар баҳсида олтин медалга Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Жавоҳир Мирахмедов (Тошкент) сазовор бўлди. Вазни 74 кггача бўлган полвонлар мусобақасида эса ғолибликни жорий йилда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони ва жаҳон чепионатида бешинчи бўлган Абубакр Алимов (Тошкент) қўлга киритди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси хабарида.

Шунингдек, Умид Ғаниев (60 кг, Фарғона), Мирзобек Раҳматов (66 кг, Тошкент), Жалгас Бердимуратов (84 кг, Тошкент), Хожиакбар Шохобиддинов (96 кг, Андижон) ва Аббос Ибрагимов (120 кг, Қашқадарё) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди. 

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон кубоги баҳсларида 190 нафардан зиёд ёш полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: