Ёшлар симфоник оркестри Оролбўйида концерт берди
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқала тумани Санъат саройида концерт берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томошабинларга “Она юрт оҳанглари” дастури намойиш қилинди.
Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри ижросида миллий ва жаҳон мумтоз мусиқаси асарлари жаранглади.
Оркестр 2015 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ёш мусиқачиларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Унинг таркибига республика, халқаро конкурс ва фестивалларнинг қатор ғолиблари кирган.
“Биз буюк юрт фарзанларимиз” ёшлар фестивали доирасида оркестр мамлакатнинг қатор вилоятларида гастролларда бўлди.