Ёшлар Ўзбекистонни янги даражага кўтариши мумкин – ЮНИСЕФ

Дата: 17:29, 14-12-2018.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – БМТнинг Фавқулодда болалар фондида (ЮНИСЕФ) ёшлар Ўзбекистонни янги даражага кўтариши мумкин, деб ҳисоблашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЮНИCEФ ёшларга таалуқли масалаларни муҳомака қилиш ва уларга ОАВ орқали ўз нуқтаи назарларини билдириш учун платформа тақдим этиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида ОАВ вакиллари учун давра суҳбатини ташкил қилди.

“Ўзбекистон аҳолисининг 60%ини ташкил қилувчи болалар ва ёшлар, уларга бугун тўғри инвестициялар қилинса, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги даражасига кўтарадиган авлод бўла олади”, - дейилади ЮНИСЕФнинг мамлакатдаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабарида.

“Ёшларга, айниқса қизларга ўзлари ва ҳамжамиятлари учун порлоқ келажак қуриш учун имконият яратиш уларнинг салоҳиятларидан тўлиқ фойдаланишлари ва ушбу ҳамжамиятларнинг келажаги учун ҳал қилувчи рол ўйнайди. Мазмунли иштирок этиш уларнинг мансублик ҳиссини, фуқаролик иштирокини кучайтиради ҳамда қадриятлар ва позитив ўзига хосликни шакллантиришга ёрдам беради”, - деб таъкидлади ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари С. Грауманн.

ЮНИCEФ Ҳукуматнинг ёшлар иштирокини рагбатлантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва салоҳоятини амалга оширишдаги фаолиятини тўлиқ қўллаб қувватлайди, деб қўшимча қилди у.

Қайд этилишича, ёшлар иштирокини рагбатлантириш ва уларнинг фикрларини эътиборга олиш ҳукуматга қарорлар қабул қилишда ва уларни бажаришда ёрдам бериши мумкин. Бу, шунингдек, давлат, идораларининг ижтимоий масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади.

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: