Ёз ўртасига бориб Ўзбекистон хорижликларга 55 корхонани сотишни якунлашни режалаштирмоқда

Дата: 17:23, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 июлига бориб ҳукумат хорижликларга умумий қиймати $437 млндан зиёд 55 корхонани сотишни якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат раҳбари Ислом Каримовнинг маҳаллий ОАВ эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда.

Хусусан, хужжат билан Тошкентда 2015 йил 5-6 ноябрда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланган. Бунга доир махсус комиссия тузилиб, унга бош вазир ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошлиқ этиб тайинланди.

Олдин хабар қилингани каби, халқаро форум якунлари бўйича хуссийлаштириш дастури доирасида $437 млнлик хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича 59 хужжат имзоланган эди.

1 мартга бориб комиссия хорижий инвесторлар билан келишувларга доир музокараларни якунлаши ёхуд 1 июлга кўрсатилган корхоналардаги давлат активларини муқобил хорижий харидорларга сотишни якунлаши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: