Ёзда Ўзбекистонда 1290 болалар лагерлари фаолият юритади

Дата: 17:28, 07-06-2017.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ёзда Ўзбекистонда 1290 болалар лагерлари фаолият юритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, уларнинг 214 таси стационар, 936 таси кундузги ва 140 таси меҳнат ва дам олиш оромгоҳлардир.

Мавсумда 294,3 минг нафардан зиёд боланинг соғломлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 7100тага кўпдир. Бунинг учун 52,3 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Федерация бу йилги ёзги мавсумда иккита янги лагерлар – Сурхондарё вилоятидаги “Амударё” ва Хоразм вилоятида “Автомобилчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳларини фойдаланишга топширди.

Бундан ташқари, Оролбўйида яшовчи 4,5 минг бола Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги корхона ва ташкилотлар оромгоҳларига бепул йўлланмага эга бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: