Ёзнинг биринчи куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ бўлади
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 1 июнь, ёзнинг биринчи куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ бўлади, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида иссиқ 40 даражадан ошади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда вақти-вақти билан ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 33-5° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари баъзи жойларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари баъзи жойларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилояти баъзи жойларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 35-40°, баъзи жойларда 42° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари баъзи жойларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/sobytiya/23175-chimgan-voshel-v-top-5-populyarneyshih-gornyh-kurortov-sng.html


