Йил бошида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари сони 28106тага етди

Дата: 15:39, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил бошига келиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида (ССП) 28106та аъзо рўйхатга олинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССПдан хабар беришларича, булардан 13927 – якка тадбиркорлар, 10045 – микрофирмалар, 2955 – кичик корхоналар, 987 – йирик корхоналар, 192 – ассоцияциялашган аъзолардир.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларида палата вакиллари 2327 хўжалик субъектлари текширувларида қатнашдилар, жумладан, булардан 2305 режали ва 22 режадан ташқари текширувлардир.

ССП хорижий сармоя иштирокидаги 72 қўшма корхонани ташкил этишда иштирок этди. Бундан 14 қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, 10 текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 4 озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 2 қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, 40 бошқа йўналишларда ишлайди.

169 корхонага $50,071 млнлик мини-технология ва ускуналар сотиб олишда, 143 корхонага $89,43 млндан зиёдлик маҳсулотлар экспортида кўмаклашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: