Йил бошида ЎзРТХАБ тузилган битимлар сони 2 баравардан зиёдга қисқарди

Дата: 16:31, 09-01-2015.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Байрам кунлари савдолар бўлмаганлиги муносабати билан Ўзбек республика товар-хом ашё биржасида (ЎзРТХАБ) тузилган битимлар сони 2 баравардан зиёдга қисқарди: 2014 йил 15-21 декабридаги 225,5 млрд сўмдан 2014 йил 29 декабр 2015 йил 2 январида 90,7 млрд сўмга қадар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Биржадан хабар қилишларича, савдоларда 74,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, реализация қилинган маҳсулотлар таркиби ўзгармаган. Қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ялпи улуши 48%, суюлтирилган газ ва полиэтилен улуши эса 18% ташкил этди.

Валюта савдо майдончасида савдолар ҳажми пасайганига қарамасдан, экспорт битимлари ҳажми юқори. Ушбу йўналишда ўтган ҳафтада “Shortan Gaz Mahsulot” ҚК томонидан қиймати $2,1 млнлик суюлтирилган газ сотилди.

Кўргазма-ярмарка тизимидаги савдолар 5,6 млрд сўмни ташкил этди. Давлат харидлари бўйича савдолар миқдори 4,5 млрд сўмга қадар пасайди.

Ўтган муддатда корпоратив харидлар тизимида 6,4 млрд сўмлик 275 битим (-7%) тузилди. Бу орқали буюртмачиларнинг 985 млн сўм маблағи тежаб қолинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: