Йил бошидан бери Андижонда деярли 7 минг янги иш ўрни яратилди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Андижонда йил бошидан бери 7-чи бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, тадбир ҳокимият, прокуратура ва Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан ташкил этилган. Ярмаркада шаҳардаги 57 корхона ва ташкилотлар томонидан 416 бўш иш жойлари тақдим этилди.
“Жорий йилда 6,8 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Бунда жойларда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг аҳамияти катта. Ўтган 8 ой мобайнида 7 марта шундай тадбирлар ўтказилди, улар доирасида 300 атрофида киши доимий иш билан таъминланди. Навбатдаги ярмаркада асосан коллеж битирувчилари иштирок этишди, 40 нафар фуқаро ишга йўлланма олди”, - деб қайд этди Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори вазифасини бажарувчи Собиржон Турдиев.