Йил бошидан бери Қашқадарёда 18,4 минг кекса тиббий кўриқдан ўтказилди

Дата: 10:49, 07-10-2015.

Қарши. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўтган 9 ойда Қашқадарё вилоятида 18,4 минг кекса кишиларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 10,4 мингдан зиёд кексалар бепул дорилар билан таъминланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Нуроний” жамғармасининг маҳаллий бўлимидан маълум қилишларича, бу ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Бугун вилоятда 237 уруш иштирокчиси, 9334 меҳнат фронти ветерани, 100 ёшдан ошган 212 киши истиқомат қилмоқда.

Шунингдек, кекса кишиларга санатория-соғломлаштириш муассасаларида йилига бир марта уларга қулай пайтда бепул даволанишни тақдим этишга доир меъёр ҳам бажарилмоқда.

Маълумот ўрнида, Соғлиқни-сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон бўйича ўтган 9 ойда 70563 уруш ва меҳнат фронти ветерани бепул кўрикдан ўтказилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: