Йил бошидан бери “GM Uzbekistan” Россияда деярли 30 минг автомобил сотди

Дата: 14:00, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-августида “GM Uzbekistan” Қўшма корхонаси (“GM Uzbekistan” ҚК) Россияда 29,303 минг автомобил сотишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Европа бизнеси ассоциацияси Автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар қилди.

Ҳисобот даврида ўзбек корхонасининг Россия бозоридаги улуши 2%дан (2013 йилнинг муқобил даврида) 1,9%гача пасайган.

Эслатиб ўтамизки, йил бошидан бери “GM Uzbekistan” ҚКнинг Россиядаги сотувлари 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 20% пасайган.

Илгари ЎзТАГ 2014 йилнинг биринчи ярим йилида ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдолари ҳажми 12% қисқаргани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: