Йил бошидан бери Хоразмдаги етакчи енгил саноат корхонаси қиймати 27,18 млрд сўмлик 4 минг тоннадан зиёд пахта калаваси ишлаб чиқарди

Дата: 13:22, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Хоразмдаги етакчи “Uzтех Sноvот” ҚК МЧЖ енгил саноат корхонаси қиймати 27,18 млрд сўмлик 4 минг тоннадан зиёд пахта калаваси ишлаб чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ҚК фақат экспортнинг ўзига қиймати $1,152 млнлик маҳсулот чиқарди. Йил охирига қадар бу ерда яна 5,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.
Ҳозирга қадар корхонада ўтган йилги 1,309 минг тоннани ҳам қўшиб ҳисоблаганда 3,88 минг тонна тола калавага қайта ишланди.
Ҳозирда ҚКда 414 киши меҳнат қилиб, уларнинг асосий қисми қизлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: