Йил бошидан бери Тошкент вилояти корхоналари Локализация дастури бўйича 60 млрд сўмликдан ошиқ маҳсулот чиқардилар

Дата: 11:57, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери Тошкент вилоятидаги Локализация дастурида қатнашаётган корхоналар 60 млрд сўмликдан ошиқ маҳсулот чиқардилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент вилояти иқтисодиёт бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери пойтахт вилоятининг 13 корхонасида Локализация дастури бўйича 39 лойиҳа амалга оширилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти 2014-2016 йилларда Локализация асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқариш дастурини 2014 йил 4 февралда тасдиқлаган эди.

Ушбу хужжатгга мовофиқ Локализация дастурида қатнашаётган корхоналарга қатор имтиёзлар берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: