Йил бошидан бери Тошкентда иситиш тарифларининг ўсиши 20% ошиқни ташкил қилади

Дата: 09:49, 17-07-2015.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 1 августдан бошлаб Тошкентдаги кўпхонадонли уйлардаги иситиш тарифлари 8,3% оширилиб, ойига 1 кв. метрига ҳозирги 941,14 сўмдан 1019,59 сўмгача оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Тошкент оқшоми” газетасига асосланган ҳолда.

Маълумот ўрнида, сўнгги бор пойтахтда иситиш ва бошқа коммунал хизматлар тарифлари жорий йилнинг 15 майидан оширилган эди. Ўшанда марказий иситиш тарифлари 11,4% оширилиб, 1 кв. метр яшаш майдонига 844,67 сўмдан 941,14 сўмга қадар кўпайган эди.

Шу сабабли 2015 йилдан бошидан бошлаб Ўзбекистон пойтахти аҳолиси иситиш учун 20,7% кўп тўлайдиган бўлди.

$1 = 2565,29 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: