Йил бошидан бери Тожикистон электроэнергия экспортини деярли 40% оширди
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-августида Тожикистон электроэнергия экспортини ўтган йилнинг муқобил давридагига нисбатан деярли 40% оширди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) сешанба куни мамлакат статистика агентлигига асосланган ҳолда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Тожикистон жорий йилнинг саккиз ойи давомида қиймати тахминан $31 млн бўлган 946 млн кВт/соат электроэнергияни экспорт қилган, ўтган йилнинг муқобил даврида эса ушбу кўрсаткич 682 млн кВт/соат ёки $23,5 млнликни ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамизки, Тожикистоннинг хорижга электроэнергия етказиб беришдан олган даромадлари ўтган йилдагига қараганда 30% ошиққа ўсган.