Йил бошидан бери ўзбек иқтисодиёти 5,3% ўсди
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги 9 ойда ўзбек иқтисодиёти 5,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.
Дастлабки баҳолашга кўра, 2017 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 170 074,8 млрд. сўмни ташкил этди. ЯИМнинг реал ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 % ни ташкил этди.
Хусусан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғи 3,5 %, (ЯИМ таркибидаги улуши 16,9 %), саноат 4,1 % (25,0 %), қурилиш 5,3 % (7,4 %), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 6,5 % (11,6 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 7,3 % (13,1 %) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар 6%га (26,0 %) ўсди.
$1=8069,29 сўм


