Йил бошидан бери ўзбек-қирғиз чегарасида қиймати 2,97 млрд сўмлик контрабанда олиб қўйилди

Дата: 09:50, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – 2015 йил бошидан бери Фарғона вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қирғизистоннинг Боткент туманидан товар моддий бойликлар олиб киришга доир 400 ортиқ уринишларга чек қўйдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олиб қўйилиб, давлат ҳисобига ўтказилган товарларнинг қиймати 2,97 млрд сўм деб баҳоланмоқда. Бундан 500 млн сўми атрофидасини маиший техника, 380 млн сўмдан ошиғини кийим бош ташкил қилади. Бундан ташқари, улар орасида озиқ-овқат маҳсулотлари, парфюмерия, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бор. Ноқонуний олиб киришга уринилаётган товарларнинг катта қисмини сифати ноъмаълум бўлган хитой озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилади. Улар санитария-эпидемиология хизмати хулосасига мувофиқ йўқ қилинмоқда”, – деди ЎзТАГ мухбирига вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: