Йил бошидан бери ўзбек тадбиркорлари товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун 1,8 минг ариза бердилар

Дата: 13:45, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 11 ойида ўзбекистонлик тадбиркорлар товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун 1,8 минг ариза бердилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аризаларнинг 90% атрофидаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти тадбиркорлари ҳиссасига, 3% аризалар Самарқанд, 1,5% Наманган ва Бухоро вилоятлари ҳиссаларига тўғри келмоқда. Кўрсатилган муддатда Қорақалпоғистон ва ва Сурхандарё вилоятларидан аризалар келиб тушгани йўқ, республиканинг қолган вилоятлари бўйича ушбу кўрсаткич 1% пастни ташкил қилади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: