Йил бошидан бери “Ўзбекэнерго” истеъмолчиларга 35,1 млрд кВт/с электроэнергия етказиб берди

Дата: 17:25, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўтган 9 ойда “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналари истеъмолчиларга 35,1 млрд кВт/с электроэнергия, шунингдек, 5,8 млн Гкал иссиқлик энергияси етказиб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекэнерго” АЖ маълум қилишларича, компания маҳсулот таннархини 2% пасайтирган, маҳсулот ва хизматлар кўрсатиш ҳажми экспорти 100,3% бажарилди. Маҳаллий хом-ашё асосида ишлаб чиқариладиган локализациялашган маҳсулот чиқариш режаси тўлиқ бажарилди.

Ўзбекистоннинг 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида компания 26 йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда, улардан 8таси жорий йилда ишга туширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: