Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 231,7 минг кишига ўсди

Дата: 17:21, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 231,7 минг кишига ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси Ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Бошланғич маълумотларга кўра, 2016 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони  31,807 млн кишига тенг бўлган ва йил бошидан бери 231,7 минг кишига ёки 0,7%га кўпайган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шаҳар аҳолиси сони 16,11 млнни (умумий аҳолининг 50,6%), қишлоқ аҳолиси 15,697 млн кишини (49,4%) ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: