Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси сони 210 минг кишига кўпайди
Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Бошланғич маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 июл ҳолатига келиб республика доимий аҳолисининг сони 30702,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан бери 210 минг кишига ёки 0,7% кўпайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикси Давлат статистика қўмитаси сайтида жойлаштирилган.
Айни пайтда шаҳар аҳолиси сони 15633,8 минг кишини (аҳоли умумий сонининг 50,9%), қишлоқ аҳолиси сони эса 15069,0 минг кишини ташкил этди (49,1%).