Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси сонининг табиий ўсиши 224,8 минг кишига тенг бўлди
Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида Ўзбекистонда аҳоли сонининг табиий ўсиши 224,8 минг кишига ташкил қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.
Юқорида кўрсатилган муддат давомида туғилганлар сони 296,8 минг кишини ташкил этиб, 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда (272,8 минг киши) 24 минг кишига кўпайди. Ўз навбатида, туғилиш коэффициенти 19,6 промиллени ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг муқобил давридагига (18,3 промилле) солиштирганда 1,3 промиллега ошди.
Айни пайтда, юқорида кўрсатилган муддат давомида вафот этганлар сони 72 минг кишини ташкил этди ва 2013 йилнинг муқобил даврига (70 минг киши) солиштирганда 2,0 минг кишига ўсди. Ўз навбатида, ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил қилиб, 2013 йил январ-июни даражасида сақланиб қолди.
Эслатиб ўтамизки, аҳолининг табиий ўсиши деганда туғилганлар ва вафот этганлар орасидаги фарқ тушунилади.