Йил бошидан бери Ўзбекистон қиймати $1,3 млрдлик озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга шартномалар имзолади

Дата: 17:07, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Йил бошидан бери “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси хорижий ҳамкор ва корхоналар билан қиймати $1,3 млрдлик 176 узоқ ва қисқа муддатли шартномалар имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Имзоланган  шартномалар доирасида ўзбек томони 1,27 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга етказиб беради. Бу ишни бажариш учун давлат фермерлардан 1,56 млн тонна мева, савзовотлар, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумга буюртма берди”, - деб таъкидлашди “Ўзбекозиқовкатхолдинг”да.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда яқин орада озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва экспорт қилишнинг янги тизими шакллантирилади.

Гап шундаки, 2016 йил ҳосилидан бошлаб янги мева-сабзовот маҳсулотларига давлат буюртмаси жорий этилмоқда. Давлат буюртмаси “Ўзбекозиқовкатхолдинг” таркибига кирувчи корхоналарни хом ашё билан таъминлаш ва ички бозорни қиш мавсумида бойинтириш ва экспортни тартибга солиш мақсадларида шакллантирилмоқда.

Вилоят ва туман ҳокимиятларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича ҳудудий бўлимлари етиштирираётган мева-сабзовот маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилиш, уларга доир шартномаларнинг бажарилишини назорат қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: