Йил бошидан бери Ўзбекистон маҳсулот экспортини 1,4% кўпайтирди

Дата: 15:31, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ўзбек корхоналари товар ва хизматлар экспортини ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 1,4% кўпайтирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Полиэтилен, трикотаж полотноси, ип газлама, фармацевтика препаратлари ва тиббиёт буюмлари, молибден, волфрам маҳсулотлари, аммофос, кальцийлаштирилган сода, юк автомобиллари ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ошди”, - деб таъкидланади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида. 

Жорий йил бошидан буён яна 835 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 246 турдаги янги маҳсулот экспорти йўлга қўйилди. Маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 52 та янги бозорга кўпайди.

Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д`Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар, Япония, ХХР, АҚШ, Исроилга вино материаллар ва вино-ароқ маҳсулотлари, Полша, ХХР, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Афғонистонга кимё маҳсулотлари, Швеция, Руминия, Болгария, Туркияга минерал ўғитлар, Беларус, Озарбайжон, Польша ва Жанубий Кореяга спорт пойбзаллари, чарм буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: