Йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини 15,9% пасайтирди

Дата: 15:29, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини 15,9%, яъни $1га 2424,23 сўмдан 2809,98 сўмга қадар пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

29 декабрдан бошлаб $1 курси 2809,98 сўм даражасида белгилади, бу эса бир ҳафта олдингидан 15 сўм кўпдир (22 декабрдан – 2794,98 сўм).

Октябр бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга пасайтирилди.

Бир ҳафта олдин биз курснинг 15 сўмдан кўпга ўсишини прогноз қилган эдик. Аммо Марказий банк ушбу прихологик кўрсаткичдан ўтишга журъат қилмади.

Эслатиб ўтамизки, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: