Йил бошидан бери Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг товар айланмаси $2,2 млрдни ташкил қилди

Дата: 21:41, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ўзаро товар айланмаси $2,2 млрдни ташкил қилди. Ушбу маълумотлар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Борибай Жексембин томонидан Тошкентда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбирда очиқланди.

Элчининг таъкидлашича, Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик уч ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон турли минтақави ва халқаро масалаларюзасидан умумий фикрда эканлигини, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигини таъкидлашдан мамнунман”, - деб айтиб ўтди Борибай Жексембин.

Қозоғистон элчисининг сўзларига кўра, икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқалари жаҳон молиявий инқирози тенденцияларига қарамай, яхши суръатларда ўсиб бормоқда.

“Сиёсий ишонч, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик даражаси иттифоқлигимизнинг мустаҳкамлиги ҳақида шонч билан сўзлашга имкон беради”, - деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги байрами ҳар йили 16 декабрда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: