Йил бошидан бери Ўзбекистонда 100 йирик ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди

Дата: 16:40, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2016 йилги Инвестиция дастури доирасида йил бошидан бери 100 йирик ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида келтирилди.

“Саноат тармоқларини чуқур таркибий ўзгартириш ва модернизациялаш, ривожланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни шакллантириш бўйича фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг – 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар – 11,2 фоизга ўсишини таъминлагани қайд этилди”, - дейилади ахбороот хабарида. 

Бундан ташқари, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарларининг йил охиригача ишга тушириш мўлжалланган 64 та йирик ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топширишни сўзсиз таъминлаш, шунингдек, 2017 йил учун ишлаб чиқариш дастурлари учун зарур хом-ашё ва материалларни, энг аввало, Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида харид қилишга шартномалар тузишни тезлаштириш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: