Йил бошидан бери Ўзбекистонда 274 минг ёш келин-куёвлар тиббий кўрикдан ўтдилар

Дата: 17:36, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2014 йил 9 ойи давомида 274 минг ёш келин-куёвлар тиббий кўрикдан ўтдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар соғлиқни-сақлаш масалаларига бағишланган видеоконференция доирасида маълум қилинди. Мазкур тадбир аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Аёллар қўмитаси ва Соғлиқни-сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам 2,958 минг қишлоқ шифокорлик пунктлари ва 100 оилавий поликлиникаларда кўрсатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: