Йил бошидан бери Ўзбекистонда 38 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Дата: 15:31, 17-09-2018.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-августида Ўзбекистонда 38 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар ташкил этилди, бу эса 2017 йилнинг муқобил давридагига қараганда 7,6 мингтага кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Шу билан бирга, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,0%га камайган ҳамда уларнинг сони 4,6 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Ҳужжатга мувофиқ, жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 26,1 мингтага (9,1%) ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 312,7 мингтани ташкил этган. Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,2%), Тошкент (9,6%), Фарғона (9,0%) ва Андижон (8,6%) вилоятларида кузатилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,0% савдода, 17,3% саноатда, 8,8% қурулишда, 7,5% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,0% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Сурат манбаи: из http://ohrana.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: