Йил бошидан бери Ўзбекистонда 578,1 млрд дона акциялар чиқарилди

Дата: 11:33, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 578,1 млрд дона акциялар чиқарилди, 1 июл ҳолатига муомалада бўлган акциялар сони эса 2,9 трлн донани ташкил қилди. Амалдаги мавжуд акцияларнинг умумий қиймати эса 29,8 трлн сўмга тенг, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан хабар беришларича, биринчи ярим йилликда Қимматли қоғозлар эмиссиялари ягона давлат реестрига қиймати 13,9 трлн сўмлик 119 акциялар чиқишларига доир ёзувлар киритилди (+9,1 трлн сумов).

Хусусий тармоққа қиймати 116 млрд сўм ва $1,1 млнлик 305 давлат активлари 267,5 млрд сўм ва $150 минглик инвестицион мажбуриятлари билан биргаликда сотилди. Бу жараёнда 5,6 мингдан зиёд янги иш жойлари яратилади.

Ҳисобот даврида қиймати $200 минг ва 31,3 млрд сўмлик давлат активлари олди-сотдиси бўйича 42 шартномага доир инвестицион мажбуриятлар тўлиқ бажарилди, 1,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Бугунги кунда 529 лдавлат активлари очиқ сотувда бўлиб, булардан 59таси “нол” қийматида сотилиши кўзда тутилган. Сотилаётган 470 объектлардан 313тасига нисбатан баҳосини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: