Йил бошидан бери Ўзбекистонда 748,7 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилди

Дата: 10:46, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 748,7 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг куни-кеча Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида эълон қилинган маълумотларга асосланган ҳолда.

“748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорлари 1,1 маротаба оширилди”, - деб таъкидланади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Бундан ташқари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, ушбу тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2 трлн сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

$1 = 2663,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: