Йил бошидан бери Ўзбекистонда 8,48 минг янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди

Дата: 22:10, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Январ-мартда Ўзбекистонда 8480та кичик тадбиркорлик (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) субъектлари ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар беришларча, 1 апрелга келиб янги рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 211,35 мингни ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 9,4% кўпайди.

Уч ойда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 37,3% (2015 йилнинг январ-март ойларида - 32,6%), чакана савдо айланмасида - 88,8% (85,2 фоиз), хизматлар соҳасида - 57,1% (56,5%), юк ташиш ҳажмида - 41,5% (39,4%), йўловчи ташиш ҳажмида - 89,5% (87,4%) ва бандликда - 77,1 % (76,7%) ташкил этди.

2016 йилнинг январ-март ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 3235,9 млрд сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 40,2% ташкил этади.

Шунингдек, улар томонидан 4072,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 68,4%) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: