Йил бошидан бери Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш 41,5% ўсди

Дата: 12:10, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг бошидан бери Ўзбекистонда турли хилдаги қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш 41,5% ўсиб, 11 млрд сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, “Кейс” импорт техникасига (240 номда), “Клаас” ва “Магнум” тракторларига эҳтиёт қисмлар чиқариш, шунингдек, трактор двигателларига бутловчи қисмлар, “Квернеланд” плугларига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича юқори талаб қайд этилган”, – деб таъкидлашди “Ўзагромашсервис” уюшмасида.

Ўзбек корхоналари томонидан жами 420 номдаги қишлоқ хўжалик техникаси учун турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, йил бошидан бери 662,3 млн сўмлик едирилган деталлар қайта тикланди (+17,6 %), техникаларни таъмирлаш бўйича қиймати 23 млрд сўмликдан ортиқ ишлар бажарилди (+ 15%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: