Йил бошидан бери Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 15% ўсди

Дата: 16:43, 24-10-2016.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 15% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида эълон қилинди.

“Ҳисобот даврида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,4 трлн сўмни (ўсиш 2015 йилнинг шу даврига солиштирганда 115%) ташкил этди, шу жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,92 трлн сўмни ташкил этди (ўсиш 116%)”, - дейилади муассаса ахборот хизматининг хабарида.

Хусусан, кенг полосали интернет хизматларини кўрсатувчи симли портлардан фойдаланиш 107,4% ўсди. Бу эса фойдаланувчиларга кенг полосали IPTV, видеотелефония, юқори тезликдаги интернет, НPTV-каналлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкони янада кенгайтирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: