Йил бошидан бери Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 109 корхона рўйхатга олинди
Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Январ-мартда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 109 корхона рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича ушбу корхоналарнинг 78таси Тошкент шаҳрига, 9таси Тошкент, 4тадан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади.
Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 21таси Россия Федерацияси, 20таси Хитой Халқ Республикаси, 10таси Корея Республикаси, 9таси Қозоғистон Республикаси, 8таси Буюк Британия, 7таси Туркия Республикаси ва 5таси Ҳиндистон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 51таси саноат, 19таси савдо, 7таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 6таси қурилиш, 3таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.
2016 йил 1 апрел ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингтага етди.