Йил бошидан бери Ўзбекистонда нодавлат-нотижорат ташкилотлари сони 16% кўпайди
Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Бугунга келиб Ўзбекистонда нодавлат-нотижорат ташкилотлари (ННТ) сони 8,1 мингтани ташкил этиб, йил бошидан бери 16% кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2013 йилда мамлакатда 7 минг ННТлари ўз фаолиятларини амалга оширганлар. Бугунда нодавлат-нотижорат ташкилотлари тармоқ таркибида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасидагилари кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг сони 1800та. Мингдан ошиқ ННТлар спорт ривожига, 640 зиёди ёшларни қўллаб-қувватлашга, 570 – демократик институтларга, 550 ошиғи имконияти чекланган кишиларга, 280 кўпи аёлларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда, 220 ННТ соғлиқни сақлаш соҳасида ва 150таси таълим соҳасида фаолият юритмоқда”, – деб таъкидлашди Адлия вазирлиги матбуот хизматида.