Йил бошидан бери Ўзбекистонда “қора бозор”да доллар курси деярли 1 минг сўмга ўсди

Дата: 17:40, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Йил бошидан бери Ўзбекистонда “қора бозор”да доллар курси деярли 1 минг сўмга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

  DollarUZ.com сайти маълумотларига кўра, 2017 йил бошида $1 эвазига 6,7 минг берилган бўлса, 1 февралда 6,88 минг, 1 мартда 7,02 минг, 16 мартда 7,6 минг сўм берилган.

Шунингдек, сайт маълумотига кўра, Жиззахда 17 март куни 9.00да $1 эвазига 7,35 минг, Андижонда 8.50да 7,4 минг, Бухорода 8.28да 7,31 минг, Сурхандарёда 7.25да 7,6 минг, Фарғонада 7.12да 7,7 минг сўм берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: