Йил бошидан бери Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 12,6% кўпайтирилди

Дата: 16:36, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. УзТАГ – Йил бошидан бери Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 12,6% кўпайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида келтирилди.

 “Ўтган 9 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 фоизга ошган, жорий йил 1 октябрдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар яна 15 фоизга оширилди. Янги қишлоқ массивларида замонавий намунавий лойиҳалар бўйича 12 мингтадан ортиқ шинам ва қулай шахсий уй-жой фойдаланишга топширилди”, - деб қайд этилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: